Британ журналисти ва Ўзбекистон: опера театри бор, вино ичишга монеълик йўқ - BBC Uzbek

Спасибо! Поделитесь с друзьями!

Вам не понравилось видео. Спасибо за то что поделились своим мнением!

Добавлено by admin
7 Просмотры
Охирги 1 йилда Ўзбекистон ҳақида хорижий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши мақола деб тан олинган Financial Times рўзномасидаги "Ўзбекистондаги супер тез Ипак йўли" мақоласи муаллифи Жереми Хед Ўзбекистондан бир дунё таассурот билан қайтганини, газетада эълон қилинганлари денгиздан бир томчи эканини айтади.
Жануби-шарқий Осиёдаги кўп мамлакатларга саёҳат қилганини айтадиган Жереми Хед боришидан олдин Тошкентни бу қадар замонавий шаҳар деб ўйламаган.
"Мен Тошкентда опера томоша қилдим. Фантастик театр, ажойиб опера ижроси. Тошкент дунёдаги кўплаб пойтахтларга нисбатан анча замонавий шаҳар экан", дейди Жереми Хед.
"Сиз исломий меъморчиликни Эронда кўришингиз мумкин, аммо британ турист-операторларининг бирор бир брошюраси у(Ўзбекистондаги - таҳр) гўзалликни етказиб беролмайди. Ҳақиқатан ноёб", дейди у.
Ўзбекистон ҳақидаги маълумотларда аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил қилиши ёзилганини ўқиган инглиз журналисти, дунёдаги аксар мусулмон мамлакатлари сингари Ўзбекистонда ҳам спиртли ичимликлар истеъмоли тақиқланган бўлса керак, деган хаёлга борган.
Аммо исломий меъморий ёдгорликлари кўп шаҳарда вино ичишга монеълик йўқлиги Жереми Хедни ҳайратга солган.
У ўз ҳайратини Ўзбекистоннинг Лондондаги элчилигида бўлиб ўтган туризм салоҳиятига бағишланган маросимда ҳам яширмади.
6 июнь куни британиялик журналистлар Ўзбекистоннинг Британиядаги Туризм элчиси этиб тайинланган Софи Ибботсон ва журналист Жереми Хеднинг саёҳат таассуротлари, расмий мулозимларнинг Ўзбекистон туризмининг бугунги вазияти ва сайёҳлик билан боғлиқ янгиликлар ҳақидаги ҳикояларини тингладилар.
Маросимда Жереми Хедга Ўзбекистоннинг матбуот соҳасидаги "Олтин қалам" мукофоти топширилди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
Категория
Воры в законе

Написать комментарий

Комментарии

Комментариев нет.
Яндекс.Метрика