Салим Абдувалиев қизил китобга кирган айиқ ва бўриларни қирғин қилган

Дешевый хостинг

Спасибо! Поделитесь с друзьями!

Вам не понравилось видео. Спасибо за то что поделились своим мнением!

Добавлено by admin
4 Просмотры
Аксарият ўзбекистонликлар орасида Салимбой дея сиғиниладиган криминал авторитет Салим Абдувалиев қизил китобга кирган айиқ, бўри ва йўлбарсларни отиб ўлдирган.

Айнан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Оқ уйга юборган депешаларида Салим Абдувалиевни "Криминал авторитет" деб атаган эди.

Бу маълумотни қирғизистонлик икки видеоблогер маълум қилди. Улар тарафидан тармоқда ëйинланган видеода терисига сомон тиқилиб Салим Абдувалиевнинг уйида кўргазмага қўйилган ўнлаб ҳайвонлар акс этган.
“Буларнинг ҳамасини Салим акамлар ўз қўллари билан ўлдирганлар" дейди блогер қизил китобга кирган ҳайвонларнинг ўзига хос қабристони бўйлаб репортаж олиб борар экан.
Тасвирларда камида икки қўнғир айиқ, битта бўз бўри, турна, лочин, қирғий ва жайра кўринади.
Шунингдек Хонгул дея билинган ноëб бухоро оҳуси, архар ва йўлбарслар ҳам репортаж олиб бораëтган блогер тарафидан “Салим ака тарафидан отиб ўлдирилган” дея тарифланади.
Бу ҳайвонлар Марказий Осиë фаунаснинг ноëб вакиллари сифатида қизил китобга киритилган.
Уларни овлаш жиноят ҳисобланади.
Видеоблогерлар Салим Абдувалиевнинг китч буюмлар билан тўлиб тошган уйи бўйлаб сайр қилишади. Тасвир давомида Абдувалиевнинг номаълум рассом тарафидан ўта малакасиз чизилган сержило портрети ва сон саноқсиз қилич, дубулға ва ошпичоқлар коллекцияси кўринади.
Тошкентлик санъатшунос Акмал Ризаев “Бой ота” уйидаги безак буюмларни “дидсизлик, сохта ҳашамат, китч ва бачканалик кулминацияси” дея тарифлади.
Ризаевга кўра, Салим Абдувалиевнинг уйи “Россия шоу бизнесидаги паразит элементлар келиб, еб-ичиб ëзилиб кетадиган богодельня”дир.
Ризаевнинг айтишича, ўзбекистонлик ва баъзи россиялик санъаткор, шоир қўшиқчилар учун Салим Абдувалиев “назарига тушиш” улкан бахт.
Ўзбекистонлик шоир Бобир Бобомурод тарафидан Салим Абдувалиевга бағишлаб ëзилган шеърни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ижро қилиб “бой ота назарига нойил бўлган эди”
Кўплаб криминал авторитетларни мадҳ этган таниқли шансон қўшиқчиси Вилли Токарев Ўзбекистонда Салимбой деб ном чиқарган тадбиркор Салим Абдувалиевга "Салимбай" альбомини бағишлаган.
Вилли басталанган “Салимбай” қўшиғида Салим Абдувалиев бундай мадҳ этилган:
“Қуёш бизни сийлаган пайтда,
Қуёшли сайёрамизга қиш келганида
биз Салимникига меҳмонга бордик.
Дўстлашдик, хайрлашдик –
Салимдек бу дунёда бошқа ҳеч ким йўқ!
Ўзбекистоннинг бағрикенглиги
билан мафтун бўлишдан чарчамайман,
Салим менга нақшли чопон совға қилди!
Салим, Салим, Салимбой –
Тошкент граждани, вақтни кеткизмасдан шароб қуй!”
дея куйлади Вилли Токарев Салимбойга бағишлаган қўшиғида
Каримов даврида сиëсат ва саройдан масофада тутилган Абдувалиев Мирзиëев иқтидорга келгани ортидан бошқарувдаги амалдорларнинг севимли акахонига айланди”
Мирзиëевнинг президентликка сайланган кунида Абдувалиев Мирзиëев тасвири туширилган майкани кийиб публика қаршисида намоëн бўлган эди.
Мирзиëевнинг илк иқтидорга келган кунларида Абдувалиев ва Шавкат Миромоновичнинг қўл беришиб турган сурати тармоқда тарқалган эди.
Тошкентлик санъатшунос Акмал Ризаевга кўра, Каримов даврида Салим Абдувалиев собиқ ички ишлар вазири, андижон қассоби тея тарихга кирган Зокир Алматов шамсияси остида ҳаракат қилган.
Категория
Воры в законе

Написать комментарий

Комментарии

Комментариев нет.
Яндекс.Метрика