Ўзбекистон депутатлари тонировка чекловини бекор қиладими? - BBC Uzbek

Дешевый хостинг

Спасибо! Поделитесь с друзьями!

Вам не понравилось видео. Спасибо за то что поделились своим мнением!

Добавлено by admin
7 Просмотры
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг жазирама иссиқ ҳавода ойналарни қорайтиришга рухсат берилишини сўраб қилган мурожаатлари кўпаяр экан, тўрт нафар Олий Мажлис депутати ойналарни парда билан тўсишга рухсат бериш бўйича ҳукумат органларига таклиф киритганлар.

Депутат Расул Кушербаев ўз Фейсбук саҳифасида эълон қилишича, у депутатлар Абдурашид Абдуқодиров, Бекзод Артиқов ва Жамшид Пирматовлар билан бирга ваколатли органларга "ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари учун икки ёнига ўрнатилган орқа томон кўринишини таъминлайдиган ташқи кўзгуни ҳайдовчининг ўрнидан кўришган ҳалақит бермаган ҳолда орқа ва ён ойналарига чий парда ёки дарпарда ўрнатишга бепул асосда рухсат беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги таклифлар тақдим этилди".

Аммо, депутатлар мурожаатномасида плёнкали тонировкага рухсат берилиши сўралмаган.

Икки ой аввал Ички ишлар вазирлигидаги Йўл ҳаракати Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Эрали Бозоров халқ орасида "тонировка" дея танилган чорага қарши қилган баёноти шов-шув ва норозиликларга сабаб бўлган эди.
Категория
Воры в законе

Написать комментарий

Комментарии

Комментариев нет.
Яндекс.Метрика